Шаҳзоданинг концерти реклама беннерларини жойлаштиришга старт берилди
Шаҳзоданинг концерти реклама беннерларини жойлаштиришга старт берилди
Бугун, соат 17:00 дан эътиборан Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидаги реклама пештахталарига хонанда Шаҳзоданинг 1-7 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган концерт дастури реклама баннерларини жойлаштириш ишлари бошланади. Концерт ташкилотчиларининг маълум қилишича, концерт чипталарининг нархи юзасидан ҳали аниқ тўхтамга келинмаган.

Хонанданинг ўзи ҳамон оила аъзолари билан Дубай бўйлаб саёҳатда. Дарвоқе, бундан бироз аввал Шаҳзода Шоҳрух реппер билан бирга “Кет” номли дуэт куйлади. Қўшиқ ва унга ишланган видео клип тез орада мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Бир вақтлар бу икки хонанда ижросидаги “Қайт” номли дуэт ёшлар орасида анча оммалашган эди. Бу қўшиқни ҳалигача қайта-қайта эшитадиган ашаддий мухлислар талайгина. Узоқ вақтли танаффусдан сўнг Шоҳрух “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура билан бирга “Ўзингдан кўр” номли дуэт куйлаган эди. Минг афсуски, бу дуэт икки хонанданинг бошқа қўшиқлари сингари хит бўла олгани йўқ. Кўрайликчи, Шаҳзода ва Шоҳрух бунинг уддасидан қандай чиқаркин?скачать dle 10.4фильмы бесплатно

04.02.16