BestMedia

Муниса Ризаева тадбиркорликни айёрликдан бошлади...ми?

Муниса Ризаева тадбиркорликни айёрликдан бошлади...ми?

Хонанда Instagram’даги саҳифасига хакерлар ҳужум қилгани важи билан янги саҳифасида обуначаларни кўпайтиришдан аввал кун келиб бу аккаунт номи @monisboutiqueatelye деб ўзгартирилишини ўйламагандир...
Instagram ижтимоий тармоғи шу қадар оммалашиб кетмоқдаки, бугун нафақат оддий одамлар, балки савдо шохобчалари, ресторан ва кафелар, либослар дўконлари, қўйингки, рекламага муҳтож ҳар қандай субъект бу ердан “қўним” топган. Тармоқда ўз маҳсулотларини ёки хизмат турларини реклама қилиб борадиган дўконлар ва корхоналар талайгина.

Хонанда Муниса Ризаеванинг кўпчилик мухлисларига яхши аён, у ўтган йилнинг август ойларида Instagram’даги шахсий саҳифаси хакерлар ҳужумига учрагани ҳақида хабар бериб, ўзи учун бошқа саҳифа очган эди. Хонандани кузатиб бориш илинжида янги саҳифага обуна бўлганлар сони бир ҳафтанинг ўзида 40 мингтадан ошди. Улар орасида ўзбек шоу-бизнесининг таниқли “юлдуз”лари ҳам бор эди. Чунки хонанда янги саҳифасини обдон реклама қилиб, “мен энди шу саҳифадаман” деб жар солган эди. Аммо Муниса янги саҳифасидан лоақал бир ой ҳам фойдалангани йўқ. Хонанданинг маълум қилишича, у яна эски аккаунтини қайтариб олган.

Кузатувлар сони кескин кўпайган янги саҳифа эса Instagram’дан ўчириб ташланмади. Аксинча, бугун унинг номи @monisboutiqueatelye номига ўзгартирилди. Қарабсизки, ҳозиргача унга обуна бўлганлар сони қарийб 31 минг кишини ташкил этяпти. Тўғри, хонанда яна ўз “профил”ини қайтариб олганидан кейин обуна бўлганларнинг сони бироз камайган, бироқ бу унчалик қўрқинчли ҳолат эмас.

Гап шудаки, бироз аввал хонанданинг шаҳар марказидан “Monis” номли аёллар либослари дўконини очаётгани ҳақида хабар берган эдик. Тахминимизча, Ризаева унинг рекламасини аввалдан кўзлаб қўйган. Хонанда Instagram’даги саҳифасига хакерлар ҳужум қилгани важи билан янги саҳифада обуначаларни кўпайтиришдан аввал кун келиб бу аккаунт номи @monisboutiqueatelye деб ўзгартирилишини ўйламагандир ҳам, балки... Яна ким билади дейсиз... Хонанданинг синчков мухлислари бизга бу борада “Мобил мухбир” лойиҳаси орқали хабар бермагунларига қадар бу ҳолатни биз ҳам пайқамабмиз.

Дарвоқе, хонанда яна маъмурини ўзгартирди. Шу бугунгача унинг муниса Ризаеванинг маъмури сифатида "Гранд" бош муҳаррири Иброҳим Аҳмедов фаолият юритиб келаётган эди.скачать dle 10.4фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.