BestMedia

Loladan navbatdaki tarona va klip tez kunda

Loladan navbatdaki tarona va klip tez kunda
Лола Йўлдошеванинг бир неча кундан буён Instagram’даги шахсий саҳифасига келин кўйлаклар ва унинг айрим аксессуарлари суратини жойлаб бораётгани янги гап-сўзларнинг болалашига замин яратаётган эди. Хонанда ва ниҳоят барчасига нуқта қўйди. Ҳа, у яна бир бор келинлик либосини кийди, бироқ бу гал клипда. Гап шундаки, Лола Йўлдошева “Соғиндим” номли қўшиғида келин кўйлакда намоён бўлади. Унинг маълум қилишича, қўшиқда шундай сўзлар бор.

“Бугун, сени эслаб, юрагим урар бедор,
Сирли нигоҳингдан унутиб ўзим такрор.
Бахтлиман, нақадар ёнингда...”

Қўшиқ Лоланинг доимий ҳамкорлари Сарвар ва Комил томонидан яратилган. Унга ишланган видеоклип эса тез орада ТВ орқали тақдим этилади. Қизиқ, Лола келин кўйлакда қўшиқ куйлаб, ўзи ва собиқ турмуш ўртоғи ҳақидаги эндигина тин олай деган гапларни яна жонлантирмоқчими? Ё Лола ҳақиқатан ҳам тез орада турмушга чиқадими? Биргаликда кузатамиз...скачать dle 10.4фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.