BestMedia

Тамиланинг лицензияси иккинчи марта олиб қўйилди

Тамиланинг лицензияси иккинчи марта олиб қўйилди

Лицензиат Эсмеральда Рахматова (Тамила) Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан 2016 йил 1 февралдан тугатилди.

Аввалроқ, Тамиланинг мессенжерларда тарқалган беҳаё видеоси катта шов-шувга сабаб бўлганлиги, шундан сўнг Instagram ижтимоий тармоғи орқали хонандани кузатиб бораётган 114 мингдан ортиқ фойдаланувчиларнинг аксарияти унга ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қилиб, уни ҳаёсизликда айблаганидан сўнг, унинг Қозоғистонга кўчиб ўтганлиги хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 1 июлдан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартларни бузганлиги сабабли хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган ва шу йилнинг ноябрида Тамиланинг лицензияси қайтарилиб берилган эди.

Шунингдек, хонандалар Жасур Умиров, Дилфуза Исмаилова, Абдували Ражабов, Ойбек Алимов, Нигора Исмаилова ва Умида Хўжаевалар огоҳлантирилди.скачать dle 10.4фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.